Янгиликлар: Ўзбекистонда юзлаб мансабдор нимада айбланмоқда?

Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

20 декабрнинг энг муҳим видеоянгиликлари - Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Матн ўрнида:

Президент Мирзиёев ўзининг Ғарб давлатларига илк расмий ташрифини Америкага амалга ошириши мумкин. Дональд Трамп телефон орқали суҳбатда Ўзбекистон Президентини Америкага расмий ташриф билан келишга таклиф қилган. 19 декабрь куни президент Мирзиёев билан президент Трамп ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Сенати 2018 йилги давлат бюджетини тасдиқлаган. Келгуси йилда Ўзбекистонда инфляция 14 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Ўзбекистон давлат бюджетининг кўрсаткичлари илк бор халқаро молия институтлари томонидан тан олинган макроиқтисодий кўрсаткичлар ва баҳолаш индекслари асосида тузилгани хабар қилинмоқда.

Ўзбекистонда 1,5 мингдан ортиқ мансабдор коррупцияда гумон қилинмоқда. Бундай рақамлар коррупцияга қарши кураш республика идоралараро комиссияси тайёрлаган таҳлилий ҳисоботда қайд этилган. 1566 нафар мансабдор шахсга нисбатан 1130 та жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар: 'Қарийб 1 миллиард доллар...' - Ўзбекистонга шунча пул қаердан келиб қолди?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002