Тошкентда ўқишга киролмаган Жамшид Москвада талаба

Жамшид Абдуқодиров ва Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Соҳиба Ҳайитбоева билан

Сурат манбаси, BBC O'zbek

Жамшид Абдуқодиров Москва шаҳрида кўча тозаловчи бўлиб ишлайди.

Шу билан бирга у Москва технология институтининг 4-курс талабаси.

2012 йил Москвага ишлашга келган меҳнат муҳожирининг олий маълумотли бўлиш орзуси Москвада амалга ошди.

25 ёшли талаба ва кўча тозаловчи йигитнинг ҳаёти билан қисман танишдик.

Сирдарёлик Жамшид Абдуқодиров оилада кенжа фарзанд.

У зиёли оилада тарбия топган.

Кўча тозалаш иши нафақат оиласини моддий таъминлашда, балки бошқа мақсадларини амалга оширишда ҳам фойдали бўлганини гапириб берди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002