Мирзиёевнинг қизи вазирликда масъул лавозимга тайинланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz
Image caption Шаханова Президент Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вазир Агрепина Шиннинг ёнида ўтирган.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қизи Шаҳноза Мирзиёева-Шаханова янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигида масъул лавозимга тайинланган.

Бу ҳақда Кун.уз ўз манбаъларига таяниб хабар бермоқда.

Шаханованинг айнан қандай лавозимга тайинлангани маълум эмас.

Кун.уз суҳбатлашган бир нечта манба Шаҳноза Шаханова вазирликнинг масъул ходимаси эканини тасдиқлаган.

Нашрнинг қайд этишича, Шаханова 19 декабрь куни Президент Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида вазир Агрепина Шиннинг ёнида ўтирган.

Шаҳноза Шаханованинг турмуш ўртоғи Отабек Шаханов Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай, унинг хавфсизлик хизматида масъул лавозимга тайинлангани хабар қилинган.

Шавкат Мирзиёевнинг биринчи расмий таржимаи ҳоли эълон қилинди

Шаханов Мирзиёевга хорижий давлат сафарларида ҳамроҳлик қилгани кўрилган.

Отабек Шаханов Президент Мирзиёевнинг кичик куёвидир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи UzTV
Image caption Президент Мирзиёевнинг икки қиз, бир ўғли бор.

Унинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов Президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари сифатида билинади.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ойбек Турсунов билан тушган суратини Инстаграмдаги саҳифасига жойлаганди.

Марҳум президент Ислом Каримовнинг қизлари Гулнора ва Лола Каримовалар ҳам Ташқи ишлар вазирлиги тизимида маслаҳатчи ва элчилик лавозимларида ишлаган.

Президент Мирзиёевнинг икки қиз, бир ўғли бор.

Президентнинг тўнғич қизи нима иш қилиши ҳақида маълумот йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02