Мирзиёев Янги йилда беш кунлик дам олиш эълон қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Calendar

Ўзбекистонда бу йил дам олиш кунлари, байрам ва кўчирилган дам олиш кунлари ҳисобига Янги йилда 5 кунлик дам олиш эълон қилинади.

Мирзиёев янги йилда раҳбарларни астойдил ишлашга чақирди

Президент Шавкат Мирзиёев "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонни имзолаган.

Фармонда Наврўз ва Мустақиллик байрамларида ҳам 5 кунлик, Рамазон ва Қурбон Ҳайитларида эса 3 кунлик узлуксиз дам олиш кунлари белгиланиши назарда тутилган.

Фармонга мувофиқ, 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилган:

6 январь - шанбадан 3 январь - чоршанбага;

17 март - шанбадан 19 март - душанбага;

24 март - шанбадан 22 март - пайшанбага;

25 август - шанбадан 23 август - пайшанбага;

26 август - якшанбадан 24 август - жумага;

8 сентябрь - шанбадан 3 сентябрь - душанбага;

15 сентябрь - шанбадан 4 сентябрь - сешанбага;

29 декабрь - шанбадан 31 декабрь - душанбага.

Фармондан мақсад давлат байрамлари даврида, қонунчиликда белгиланган дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида фуқароларга тўлиқ ва фойдали дам олиш учун қўшимча шароитларнинг яратилишини таъминлаш экани урғуланади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002