Тожикистон: собиқ президент беваси ёнғинда ҳалок бӯлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи © Sputnik / Юрий Абрамочкин
Image caption Раҳмон Набиев 1992-йилннинг сентябригача Тожикистонга раҳбарлик қилган.

Тожикистоннинг халқ сайлаган биринчи президенти Раҳмон Набиевнинг беваси ёнғин вактида газ ҳидидан заҳарланиб, ҳалок бӯлган.

Ёнғин пайшанба куни 78 ёшли Майрам Набиева яшаётган Хӯжанд шаҳри марказидаги уйда келиб чиққан.

Суғд вилояти ёнғинга қарши хизмат бошқармасига ёнғин борасида хабар етказилгач, тезда ӯт ӯчириш машинаси жӯнатилган. Ӯт ӯчирилган. Лекин президент беваси ӯлик ҳолда топилган.

Ӯт ӯчирувчиларнинг маълум қилишларича, ёнғин келиб чиқишщ сабаблари ва унинг зарари ӯрганилмоқда.

Раҳмон Набиевнинг фарзандлари - Рустам ва Мунаввара қайғули хабарни эшитишгач, Хӯжанд томон йӯлга чиқишган.

Собиқ президент Раҳмон Набиевнинг ӯзи бундан 24 йилу 9 ой муқаддам тӯсатдан дунёдан ӯтганди. Расмий равишда унинг юрак хуружи туфайли жон бергани айтилганди. Лекин Раҳмон Набиевнинг айрим қариндошлари унинг ӯлдирилганини иддао қилиб чиқишган.

Орадан йигирма йитлдан кӯпроқ вақт ӯтгач, Майрам Набиева ҳам оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбатда турмуш ӯртоғи юрак хуружи туфайли ӯлмаганини, уни ӯлдиришганини айтган. Унга кӯра Раҳмон Набиев соғлом бӯлган ва юрагидан шикоят қилмаган. Майрам Набиева Душанбедан Хӯжандга етиб келганида, Раҳмон Набиевнинг жасади ӯликхонада бӯлган. Майрам Набиеванинг эслашича, ӯлим сабабини ӯрганган тиббиёт ходимларидан бири унинг ӯлдирилганини айтган.

Биринчи президент

Майрам Набиева журналистларга турмуш ӯртоғи президентликдан ӯз ихтиёри билан эмас, балки қаттиқ тазйиқ остида кетганини айтганди. Унга кӯра 1992-йил 7-сентябрида Раҳмон Набиев Хӯжандга учиш учун Душанбе аэропортига борганда, қуролли кишилар уни ӯраб олиб, президентликдан кетиш учун ариза ёзишга мажбур этишган. Набиева хонимга кӯра мухолифат кучлари бӯлган бу қуроллилар аввалига қаршилик қилган икки нафар тансоқчини ӯқ узиб, яралашган.

"Кейинроқ Раҳмон Набиевнинг ӯзлари ёздириб олинган аризанинг кучи йӯқлиги, лекин Тожикистонда авж олаётган биродаркушлик урушини тӯхтатиш учун президентликдан кетишга тайёр эканликларини айтгандилар",- деганди Майрам Набиева.

!991-йилда халқ томонидан сайловларда президентликка сайланган Раҳмон Набиев 1992-йилннинг сентябригача Тожикистонга раҳбарлик қилган. Унинг ӯлимидан тӯрт йил ӯтгач, катта ӯғли Рашид ҳалок бӯлган. Кичик ӯғли ва қизи Москвага кетишган.

Майрам Набиева эрининг ӯлимидан сӯнг мамлакат президенти оиласи учун бериладиган имтиёздан фойдаланишмаганини айтарди. У матбуот ходимларига ӯзига бева қолгани учун Президент пенсияси тайинланмаганини қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002