Истанбул меҳнат бозорининг янги юзи: Ўзбек аёллари

Тонгнинг эрта соатларида Истанбулнинг Бағжилар туманига қарашли Киразли маҳалласи.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг.

Аҳмадбойдан куйиб қолган ўзбеклар Туркияда иш изламоқда

Маҳалла маркази шошқин одамлар билан тўла.

Кун ёришмасидан бу ердаги метро бекатининг бир томонида автобус кутиб турган, иккинчи тарафида эса, такси кутаётган йўловчиларнинг навбати ҳосил бўлади.

Аммо бу ердаги ҳамма йўловчиларнинг ҳам борадиган манзиллари аниқ эмас.

Хусусан, метро чиқишида тўпланаётганларнинг кўпчилиги иш берувчи ёки воситачиларни, ё-да уларнинг телефон қўнғироқларини кутиб туришади.

Улар асосан, ўзбекистонлик ёлланма ишчилар ва асосан, аёллардир.

Истанбулда муҳожирларнинг ёлланма ишчи бозорлари янги кўриниш эмас.

Аммо сўнгги пайтларда бу бозорларда ўзбекистонликларни тобора кўпроқ учратасиз.

Ҳатто ўзбек аёлларининг мардикор бозори ҳақидаги гап-сўзлар ҳам пайдо бўлган.

Паҳлавон Содиқ лавҳаси.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002