Мирзиёев Каримов куёвининг бозорини назарда тутдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Pascal Le Segretain/Getty Images
Image caption Лола Каримова-Тиллаева ва Темур Тиллаев

22 декабрда қилган нутқида Президент Шавкат Мирзиёев "айрим гуруҳлар"нинг бизнесдаги яккаҳокимлиги ва монополиясини қоралади.

"Аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни мамлакатимизга импорт қилиш фақат айрим гуруҳлар қўлида тўпланиб, улар учун мўмай даромад келтириб келгани адолатдан деб бўлмайди", - деди президент бунга чек қўйилишини ваъда қилишидан аввал.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида Ўзбекистонга импорт қилинадиган маҳсулотлар асосан Тошкентнинг энг йирик "Абу Саҳий" компанияси орқали ўтарди. Унга Каримовнинг иккинчи қизи Лола Каримованинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев эгалик қилган.

Fergananews хабарига кўра, эндиликда бу бозор эгаси ўзгарган ва компания "Тошкент ипак йўли" номини олган.

Видеолавҳани томоша қилиш учун мана бу ерга босиб BBCUzbek ютюб саҳифасига киринг.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02