Мирзиёев яна 100га яқин кишига фуқаролик берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media

Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги навбатдаги фармонни имзолаган.

Унга мувофиқ, аксарияти қўшни давлатларда туғилган 95 кишига ўзбек фуқаролиги берилган.

Президент матбуот хизмати фуқаролик берилиши кўзда тутилган шахслар рўйхатини эълон қилди.

Шу билан Мирзиёев ҳокимиятга келганидавн буён Ўзбекистон фуқаролиги берилган шахслар сони 368 кишига етди.

Президент бундан аввал 2016 йил декабрида 179 шахсга, жорий йилнинг 22 февралида эса қўшимча яна 94 кишига Ўзбекистон фуқаролигини бериш тўғрисидаги фармонларни имзолаганди.

Марҳум президент Ислом Каримов даврида фуқаролик энг ечилиши қийин бўлгна масалалардан эди.

Ўзбекистон ҳудудида кўплаб йиллардан бери яшаган ва ҳатто Ўзбекистон Қуролли кучларида хизмат қилган шахслар ҳам фуқароликдан маҳрум қолган.

1992 йили қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунда айтилишича, чет эл фуқаролигидан воз кечган ва сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида яшаган шахслар фуқаролик олишлари мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002