Мирзиёев: "Тадбиркорлар менга бир ишониб, бир ишонмаяпти"

мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида тадбиркорлар билан учрашган. Мирзиёевнинг айтишича, тадбиркорлар Президент айтаётган гапларига ишончсизлик билан қарамоқда.

Тадбиркорлар Мирзиёев билан учрашувда, Президентнинг гапларига ишонгиси келаётганини, бироқ пастда бунинг тескариси бўлаётганини айтган.

Видеони bbcuzbek.com нинг YouTube даги саҳифасида томоша қилинг.

"Мен бугун, оғир бўлса ҳам қанча-қанча тадбиркорлар билан учрашдим. Уларнинг кўзига қарадим. Улар ҳам ишониб, ҳам ишонмай турибди. Мани гапимга ишоняпти. Лекин улар айтаяпти, сиз айтаяпсиз-ку, лекин пастда, ўша бюрократия. Битта ер олиш учун 17 қоғозга қўл қўйиш керак, деяпти".

Мирзиёев амалдорларга қарата Президентнинг эмас, балки оддий одамларнинг ишончини қозониш кераклигини таъкидлади.

Мирзиёев ажратиладиган ерларларни коррупция аралашмаслиги учун интернет орқали шаффоф равишда ажратиш талабини қўйди. Ер олиш учун талаб қилинадиган 17 ҳужжат бекор қилинади.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002