Ўзбекистонда прописка тизими соддалаштирилади

Image caption Прописка тизими Ўзбекистон фуқароларининг эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқларига зиддир.

"Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" давлат дастури лойиҳасига биноан, Ўзбекистонда паспорт тизимини соддалаштириш режаланмоқда.

Ҳукумат билдиришича, хусусан, прописка, паспорт олиш жараёни, ишга жойлашиш ва бошқа конституцион ҳуқуқлардан фойдаланиш йўлида кўплаб чекловлар бекор қилинади.

Ҳужжатга биноан, мавсумий ишларга жалб этилувчи фуқароларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш йўлидаги чекловлар бекор қилинади.

Шу пайтгача улардан турар жой ижараси ёки турар жойдан бепул фойдаланиш ҳақидаги шартнома талаб қилинар эди. Охирги режаларга биноан, бу каби талабдан ҳам воз кечилади.

1 апрелда тайёр бўлиши кутилаётган ҳужжатлар лойиҳасига биноан, иш берувчилар эндиликда фуқаролардан вақтинчалик ёки доимий пропискани талаб қилмайдилар.

Вақтинчалик ёки доимий пропискасиз яшаётган фуқаролар ёки уларни турар жой билан таъминлаган фуқароларга нисбатан маъмурий жазо турлари юмшатилиши ҳам кўзда тутилган.

2018 йилда фуқаролик паспортини олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш назарда тутилади.

Тошкент пропискаси бироз енгиллаштирилди, аммо ...

Уйига милиция ошиб тушаётган мардикор аёлларнинг жинояти нима?

Тошкентда прописка қилинадиганлар рўйхати қисқарди

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002