Адабиёт: Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-11

Фото муаллифлик ҳуқуқи Courtesy
Image caption Набижон Боқий Сталин қатағонларига доир "Қатлнома" ҳужжатли қиссаси муаллифи.

Юртменбошининг хотира дафтари

Давоми

Шу азиз ватан барчамизники.

Юртменистон - келажаги буюк кишвар.

Янги мақолалар

Адабиёт: Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-1

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-2

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-3

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-4

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-5

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-6

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари - 7

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-8

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-9

Набижон Боқий. Юртменбошининг хотира дафтари-10

93. Бойсари

Хоразм йўлларида заҳар ичиб ўлган марҳум устознинг қишлоқда қолиб кетган амакиваччасининг тантиқроқ битта қизига Бойсари уйланган эди. Қизгина ўйинқароқлик қилиб билмасдан жийда тиконини босиб олади. Тикон товонига санчилиб қолади. Жийданинг остида кўзларини юмиб ётиб, оҳ-воҳ қилиб тиконни сувчига суғуртиради; сувчи лойга беланган бўз иштонининг пойчасини шимариб, бир отим носни тилининг остига носқовоқдан тўкиб, кетмонни елкасига ташлаб пахтазор ёқасидаги ўқариқ бўйлаб уфққа қараб кетади. Қизгина дўхтирга боради: "Товонимдан қон оқяпти", дейди. Дўхтир разм солиб қараса, товон тешилган, лекин қон тўхтаган экан. "Тиктиргани келдингизми?" деб сўрайди. "Ўзи битиб кетмайдими?" "Тешилган нарса битмайди, кўзярага ўхшаб из қолдиради. Хўш, тиктирасизми ёки..." "Қон тўхтабди-ку, энди тиктириб нима қиламан", дейди қизгина. "Бўпти, эҳтиёт бўлинг, энди жийданинг остида ётманг", деб дўхтир уни кузатиб қолади.

Ўша воқеа дўхтирнинг оғзидан одамларга тарқалади. Агар қизгина фалончи амаким бўлади демаганда ёпиғлиқ қозон ёпиғлигича қоларди, ҳеч ким унга эътибор бермасди. Билмасдан тиконни босиб қўйиб войвойлаб қоладиган беморлардан кўпи борми! Ҳаммаси дўхтирнинг эсида қолмайди. Аммо фалончининг амакиваччаси тантиқроқ қиз ўстирган бўлса, қизгина товонидан қон оқизиб гинеколог-дўхтирдан муолажа олиб кетса, асло одамларнинг эсидан чиқмайди. Эснаб ўтирган қоровул бўлса ҳам эслаб қолади.

Қиз қишлоққа қайтиб келар-келмас дув-дув гап тарқалади. Эрталабгача бўз иштонли сувчи ҳам кўч-кўронини тракторга юклаб, хотин, бола-чақаси билан тоғдан ошиб Тожикистонга ўтиб кетишга улгуради. Қизгина эса чошгоҳ маҳали бўхчасини қўлтиғига қисиб вилоят марказига равона бўлади. Вилоят марказида битта идорага фаррош бўлиб ишга жойлашади. Вахтёр хотиннинг уйида ижарада яшай бошлайди. Бойсари шу идорада югурдак эди. Ҳар қандай янгиликни биринчи бўлиб вахтёр билан югурдак эшитади, кейин бошқаларга тарқалади. Дув этиб мишмиш тарқаладию тиниб қолади. Мишмиш тингач Бойсари хаёлларига эрк беради: у юлдузларни кўзларди, осмонга сапчиб юлдузларни узиб олмоқчи бўларди, лекин бўйи етмасди, қўллари қисқалик қиларди. Бир оқшом атайлаб иш вақти тугагандан сўнг идорада ушланиб қолади, швабрада пол юваётган қизгинага ёрдам берган бўлади. Ўз-ўзидан гап очилади, гап гапга қовушади, этга эт, бетга бет қовушади. Униси туртиб юборади, буниси йиқилиб тушади. Тонг чоғи идорада яна мишмиш тарқалади. Мишмишлар икки ёшнинг "висол ва бахт оқшоми"га уланиб кетади. Юлдузни кўзлаган ёш келин-куёв вилоят марказини тарк этиб пойтахти азимга йўл олади. У замонларда марҳум устоз ўлмаган эди: "Қаранглар", дейди шотирларига. Шотирлари келин-куёвга қарашиб юборади; куёв катта даврага тортилади, келин туғуруқхонага жўнатилади - ой-куни яқин қолган экан, туғуруқхонага аранг етиб боради. Тўнғич чақалоқ кўпроқ сувчига ўхшармиди, Бойсарига ўхшармиди - номаълум. "Кўпроқ амаки бобосига ўхшайди", деб гап тарқатади Бойсари.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар