Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот эълон қилинди

Мигрантлар мана уй ичида ис газидан заҳарланганлари тахмин қилинмоқда. Фото муаллифлик ҳуқуқи Издательство "Пресса"
Image caption Мигрантлар мана уй ичида ис газидан заҳарланганлари тахмин қилинмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатишича, Россиянинг Рязань вилояти Ряжский туманида ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлгани тахмин қилинаётган Ўзбекистон фуқароларининг шахсияти аниқланган.

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Россиядаги элчилиги ходимлари Ряжский туманига зудлик билан жўнат кетгани, Ўзбек дипломатлари амалий ёрдам бериш ва масалаларни ўз жойида ҳал этишни мақсад қилганларини билдирган.

Рязань вилояти Ряжский тумани полицияси хабар қилишича, 11 январга ўтар кечаси тумандаги Шереметьево қишлоғидаги уйда 4 инсон жасади ва бешинчи киши оғир аҳволда топилган.

Улар Ўзбекистон фуқаролари бўлганлар, Шемеретьево қишлоғидаги фермер хўжалигида меҳнат қилганлар.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонликлар ҳақида маълумотни эълон қилган:

1. Самадов Панжи Норсоатович, 10.05.1966 йилда туғилган, Сурхондарё вилояти Денов тумани, «Қизилжар» аҳоли пункти Чортош кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

2. Пазилов Ўрмонжон Нумонович, 22.01.1966 йилда туғилган, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, «Вохилхарам» қишлоқ фуқаролар йиғини манзилида рўйхатдан ўтган;

3. Мирзожонов Алижон Юлдошович, 25.09.1969 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани, «Чимён» қишлоқ фуқаролар йиғини Дўстлик кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган;

4. Хайитов Самат Илмуратович, 09.07.1981 йилда туғилган, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, 11-кичик ноҳия 8-уй, 8-хонадонда рўйхатдан ўтган.

Бухоро вилояти Ғиждувон тумани "Улфатбиби" қишлоқ фуқаролар йиғини, Бештуво кўчаси манзилида рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Саидов Шерхон Муҳаммадович (26.11.1990 йилда туғилган) Рьяжский туман касалхонасининг реанимация бўлимида саломатлиги оғир ҳолатда сақланмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Бу мавзуда батафсилроқ