Мирзиёев: "У замонлар ўтди, энди ҳокимлар вилоятига эгалик қилади"

Андижон шаҳар ҳокими Фото муаллифлик ҳуқуқи kun.uz

Президент Мирзиёев Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари билан учрашувда уларга вилоят ҳокимларини бириктириб қўйганини маълум қилди. Энди вилоят ҳокимлари бир йилда камида икки марта чет элга чиқади. Вилоятига сармоя олиб келади ва тажриба ўрганади. Бунинг учун Президентдан рухсат сўраб ўтирмайди.

Улар шаҳарсозлик ва ободонлаштириш, инфратузилмани ривожлантириш, замонавий ахборот, энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалиги, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиб, ўз ҳудудларида кенг жорий қилиши лозим бўлади.

Видеони BBCUZBEK.COM нингYouTubeдаги каналида томоша қилинг.

"Ўзим тақсим қилиб чиқдим, қайси элчи қайси вилоятларга эканини. Ўша вилоят ҳокими керак бўлса, энг камида икки марта (боради), бўлмаса керак эмас вилоят ҳокимлигини қоровуллаб ўтириш. Тадбиркорларни олда, самолётга ўтириб камида 2-3 марта ўша давлатга ташриф буюриб, тўғридан тўғри инвестиция олиб келмаган ҳокимлар менга керак эмас. Элчилар шунга замин яратади", деб айтган Шавкат Мирзиёев.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Бош прокуратура ҳокимнинг мактаб директорларини уришида жиноят аломатлари топмади

Президент мактабгача таълим тизими ҳамда ахборот технологиялари соҳасида Жанубий Корея тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш ҳақида гапирди. Бу борада ҳамкорлик қилиш учун Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчисига Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятлари бириктирилади.

Мирзиёев ҳокимларнинг четга чиқиши учун олдингидек, Президентдан рухсат олиш керак эмаслигини айтган.

"Ҳар кун ярим кун вавзирлик билан, ярим куне ҳокимлик билан гаплашсин, тамом. Чақир, келсин 4 одам. 4 та туман ҳокими келсин, Эй Усмонов, юбор Чилонзор ҳокимиингни, деб айтсин. Маҳаллий бюджетда пули бор ўзининг. Ҳеч қандай олдингидек, Президентдан рухсат керак эмас. Менга хат ёзиш ҳам керак эмас. Вилоят ҳокимини сўрайдиган У замон тугади энди. Вилоят ҳокими эгалик қилиши керак. Иқтисодиётини, ўзининг вилоятини боқишни ўйлаши керак. Россияда ва бошқа давлатларда юрган ишсизларимизўни қайтиб олиб келишимиз керак биз. Мана бизнинг энг катта масаламиз", деб айтган Шакат Мирзиёев.

Мирзиёев олдинроқ ҳокимларнинг пахта билан шуғулланмаслигини айтганди.

Ислом Каримов даврида ҳокимларнинг хорижга чиқиши камдан кам ҳолатларда рўй берган. Чет элга чиққан ҳокимлар ҳам асосан МДҲ давлатлари билан чекланган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар