Тадбиркор: "Фарғона ҳокими ўзи суд, ўзи прокурор"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Courtesy
Image caption Ҳамидулла Топиволдиев ҳокимнинг қарори сабаб 6 миллиард сўм зарар кўрганини айтади.

Фарғоналик тадбиркор Ҳамидулла Топиволдиев вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевни "хусусий мулкка тажовуз қилиш" да айбламоқда.

Суҳбатни BBC O'zbek YouTube каналида тингланг.

Агар сайласа, халқ сўкмайдиган ҳокимни сайлайдими?

Унинг Би-би-сига айтишича, Ғаниев 2014 йилда "Мисс Нозилабегим" МЧЖга тегишли мулкни ноқонуний равишда бошқаларга ўтказиш ҳақида қарор чиқариб бериши ортидан тадбиркор 6 миллиард сўм миқдорида зарар кўрган.

Ҳамидулла Топиволдиевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу иш юзасидан киритган протест ва Ўзбекистон Олий судининг ажрими ҳам вазиятни унинг фойдасига ўзгартира олмаяпти.

Тадбиркорнинг таъбирича, Фарғона вилоятида "суд ҳам, прокурор ҳам Шуҳрат Ғаниевнинг ўзи".

Фото муаллифлик ҳуқуқи XALQARO PRESS KLUB
Image caption Тадбиркор Шуҳрат Ғаниевни "хусусий мулкка тажовуз қилиш" да айбламоқда.

У ҳоким ва яқинларини ноқонуний тадбиркорлик, мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш ва қонунларни писанд қилмасликда айблайди.

Би-би-си Ҳамидулла Топиволдиевнинг даъволари юзасидан расмий изоҳ беришни сўраб, Фарғона вилоят ҳокимига мурожаат этди, аммо ҳанузгача жавоб олгани йўқ.

Ўтган ҳафта Шуҳрат Ғаниев тошлоқликларни "ҳароми" деб сўккани учун маҳаллий матбуотнинг танқидлари остида қолганди.

Аммо унинг матбуот котиби ҳокимни оқлашга уринган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek