Рустам Иноятов МХХ раислигидан олинди

Rustam Inoyatov Фото муаллифлик ҳуқуқи xs.uz/

Ҳукумат нашри бўлган "Халқ сўзи" генерал-лейтенант Рустам Иноятовнинг лавозимдан олиниб, ўрнига Бош прокурор вазифасини бажариб келган Ихтиёр Абдуллаевнинг тайинлангани ҳақида хабар бермоқда.

Аввалроқ қатор нашрлар 72 ёшли Иноятов лавозимдан кетгани ҳақида хабар қилганди.

Хабарларга кўра, МХХ раҳбариятида бошқа қатор тайинловлар ҳам кутилмоқда.

Иноятов МХХ раиси лавозимини 1995 йил ёзидан буён узлуксиз эгаллаб келган.

У билан Президент Мирзиёев ўртасида қудрат учун яширин рақобат борлиги айтиларди.

Ғарб нашрлари Иноятовнинг Eвропадаги бизнес манфаатлари ҳақида ёзган.

Ўтган йил декабрида Шавкат Мирзиёев МХХни тубдан ислоҳ қилишга ваъда берган.

Тошкентдаги манбаларнинг айтишича, 31 январь куни куч тизимлари раҳбарлари иштирокида ўтган видеоселекторда Президент Мирзиёев МХХ фаолиятини кескин танқид қилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ