Ўзбекистон янгиликлари бир дақиқада

Махсус патрул гуруҳи Фото муаллифлик ҳуқуқи Guvd.uz

Ўзбекистоннинг 2 февралдаги асосий видеоянгиликлари:

Видеони BBC O'zbekнинг YouTube каналида, Facebook ва Одноклассникидаги саҳифларимизда томоша қилинг.

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда хотин-қизларни дастаклаш ва оила институтини мустаҳкамлаш мақсади кўзланган фармонни имзолаган. Фармонга биноан, Хотин-қизлар қўмитаси ўринбосарларининг мақоми вазир ўринбосарларига тенглаштирилади. Махсус жамғарма ташкил қилинади, бу жамғарма ёлғиз аёлларга моддий кўмаклашади, иш топишга ёрдамлашади.

Тошкент шаҳрида пойтахтнинг ўзбекистонлик ва хорижий меҳмонларига ёрдамлашадиган махсус патруль гуруҳи ташкил қилинди. Тошкент милицияси хабарига кўра, гуруҳ аъзолари "Тошкент" вокзали, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт ва Мустақиллик майдонида фаолият бошлашган, патруль аъзоларида овозли таржима ва навигатор ускуналари бор.

Ўзбекистонда ислоҳотлар илгари силжиб бориши билан АҚШ расмий Тошкент билан янада кенгроқ стратегик ҳамкорликни йўлга қўяди. Бу ҳақда Тошкентга борган АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Эллис Уэллз айтган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар