Президентнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисига қайси саволингизни берган бўлардингиз?

Қаҳрамон Қуронбоев Фото муаллифлик ҳуқуқи FB/Қаҳрамон Қуронбоев

Оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Давлат маслаҳатчиси, Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгашининг раиси Қаҳрамон Қуронбоев 6 февраль куни ўзбекистонлик ёшлар ва матбуот ходимларининг саволларига жавоб беради.

"Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев ёшлар, уларнинг вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган барча саволларга жавоб бериш учун онлайн мулоқот ўтказади. Учрашув жорий йилнинг 6-феврал, 19:00 да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши "Ёшлар пресс-клуби»да бўлиб ўтади дейилади жаноб Қуронбоевнинг Фейсбукдаги расмий саҳифасида.

Хабар қилинишича, онлайн жонли мулоқот Фейсбукда тўғридан-тўғри тақдим этилади.

Сиз Қаҳрамон Қуронбоевга қандай саволни берган бўлардингиз?

Бу мавзуда батафсилроқ