Мирзиёев: "МХХ ҳаммани шарманда қилди"

Ўртада МХХнинг умрбод қамоққа ҳукм қилинган собиқ раис ўринбосари Шуҳрат Ғуломов Фото муаллифлик ҳуқуқи Ecrats.org
Image caption Ўртада МХХнинг умрбод қамоққа ҳукм қилинган собиқ раис ўринбосари Шуҳрат Ғуломов

19 январ куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашган Президент Шавкат Мирзиёев МХХ фаолиятини аёвсиз танқид қилган. У МХХ ходимларини, "сотқин", "ит" деган. Улар давлатга қимматга тушгани ҳамда ҳаммани шарманда қилганини таъкидлаган.

Интернетга сиздирилган аудио файлда Шавкат Мирзиёев барча "ғўддайган" ва "ўғри" МХХ ходимларини ишдан олишини айтган.

Президентнинг МХХ ҳақида айтган гапларини BBCUZBEK.COM нинг YouTube даги каналида тингланг.

Президент чексиз ваколатни МХХчиларга уларнинг ота-бобоси бермаганини таъкидлаган.

У МХХнинг 3 муовинини ишдан олиб ташлаганини билдирган.

Мирзиёев илк бор МХХ раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ғуломовнинг бир умрга қамалганини айтган.

"Вазият, буларнинг ғўддайишлари бизнинг давлатга оғир тушди. Сизларда ишлаб кетган битта ноинсоф, ватан хиёнатчиси бўлиб, бутун умр қамоққа тушди. Ғуломов деган ноинсоф. Ўшанинг илдизлари бор бу ерда, ҳалиям бор. Шу илдизларини Тошкентдан ўрганиб келдим, ҳаммасини ишдан олдим", деган Шавкат Мирзиёев.

Президентнинг Сурхондарёдаги танқидий чиқишидан 12 кун ўтиб Тошкентда МХХнинг 23 йиллик раиси Рустам Иноятов лавозимидан озод қилинган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek