Москвада Навоий қандай хотирланади?

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Ҳар йили 9 февраль куни ўнлаб ўзбекистонликлар Москва марказидаги Навоий ҳайкали ёнига борадилар.
Ёдгорлик пойига гуллар қўйилади, шеърлар ўқилади.
Алишер Навоийнинг Серпухов майдонидаги хайкали Ўзбекистонда тайёрланган ва Тошкент шаҳар маъмурияти томонидан Россия хукуматига совға қилинган.
Ҳайкал муаллифи меъмор Равшан Миртожиев ва россиялик архитекторлар Александр Кузьмин ва Игорь Воскресенский.
Гранит пойдеворга ўрнатилган ёдгорлик бронзадан ясалган бўлиб, унинг бўйи 4 ярим метрни ташкил қилади.
Ёдгорлик 2002 йил 15 августда самолётда Москвага олиб келинган.
26 ноябрь куни Ўзбекистон хукумати вакиллари ва Москва шаҳар мэри Юрий Лужков иштирокида ҳайкалнинг очилиш маросими ўтказилган.
Ёдгорлик ўрнатилган майдонга кела олмаган меҳнат муҳожирлари хам Навоийни ўзига хос тарзда хотирлашади.
Кимдир ғазалини ўқиса, кимдир суратини чизиб, ижтимоий тармоқларда бўлишади.
Маҳаллий аҳоли-чи?
Шаҳар марказига ўрнатилган ҳайкал кимники эканлигини билишадими, Навоий ҳақида бирон маълумотга эгаларми?
Шу савол билан йўловчилардан сўрадик, аммо аксари Навоийни билмасликларини айтишди.
Билганлар эса ўз фикрини билдиришди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek