Неваралар дийдорига тўйиб, омонатини топширган отахон...

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Қувончдан йиғлаётган одамлар

Ӯзбекистон -Тожикистон чегарасида Андархон-Патар назорат-ӯтказиш нуқтаси қайта очилди. Ҳозирча чегара пиёдалар учун очилган ва ундан икки қӯшни давлатнинг чегарадош туманлари аҳолиси ӯтяпти. Тожикистоннинг Конибодом, Исфара, Ашт, Ӯзбекистоннинг Бешариқ, Ӯзбекистон, Данғара туманларида яшовчи кишилар чегарадан ӯтиш учун ички паспортларини кӯрсатсалар, кифоя.

Фарғона водийсидаги икки қӯшни вилоят - Тожикистоннинг Суғд ва Ӯзбекистоннинг Фарғона вилоятларини боғловчи мазкур нуқта 2009-йилда Ӯзбекистон томонидан ёпиб қӯйилганди. Ӯшанда Ӯзбекистон томони бу ёпилишнинг сабабини изоҳламаганди. Лекин маҳаллий кузатувчилар тахминларича, чегарадан ӯтиш нуқтасининг ёпилишига Ӯзбекис-тон томонидан кунига юзлаб мардикорларнинг Тожикистонга ӯтиб, ишлаб келишлари сабаб бӯлган.

Саккиз йилдан кейинги дийдор

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Гавжум чегара

- Бизга тӯқкиз йил олдинги ёпилиш сабаблари маълум эмас. Ҳозир бизни бу қизиқ-тирмайди. Биз учун муҳими - чегарадан бемалол ӯтиб келганимиз бӯлди, - дейди Конибодомнинг Қӯрғонча қишлоғида яшайдиган Тожибой Жӯраев.

У чегара очилгандан кейин биринчилар қаторида Ӯзбекистонга ӯтиб келишга муяссар бӯлган.

Ўзбек-тожик чегараси миналардан тозаланадими?

"Тожикистонликлар Мирзиёевни тинимсиз дуо қилмоқда"

- Синглим Санобар Бешариқнинг Товул қишлоғига келин бӯлиб тушган. Саккиз йилдан буён у билан энди дийдор кӯришдик. Синглимнинг, жиянларимнинг қандай қувонишганини тасвирлай олмайман, - дейди Тожибой.

Тожикистон томондан чегарага яқинлашилганда, ӯнлаб инсонларнинг чегарадан ӯтиш учун навбат кутиб турганликларини кӯриш мумкин. Ӯзбекистондан ӯтиб келаётган кишиларнинг айтишларича, у томонда Тожикистонга ӯтиб келиш истагида бӯлган кишиларнинг сони беш-олти баравар кӯп.

Чегарачилар Бешариқнинг Чимбой қишлоғида яшайдиган 85 ёшли Тожинисо аяни навбатсиз ӯтказиб юборишган.

- Чегаранинг биз томонимизда камида уч юзта одам навбат кутиб турибди, - дейди Тожинисо аянинг ӯғли. - Биз Ашт туманидаги Гулшан шаҳарчасига кетяпмиз. Биз-ку, виза олиб бориб-келардик. Йӯл узоқлиги учун аямлар боролмасдилар. Мана энди, аямлар қариндошларимни кӯриб келаман, туриб олдилар.

Тожинисо ая дуога қӯл очади. Икки мамлакат раҳбарини дуо қилади:

- Биз азал-азалдан қӯни-қӯшни, қон-қариндош бӯлиб келганмиз. Қариндош-уруғларимиз-ни кӯриб келиш учун имконият яратиб берганлар мингга киришсин. Энди ҳеч қачон ҳеч ким дарвозаларимизни беркитмасин!

Абдуқодир ака Бешариқнинг Қорақӯйли қишлоғида яшайди.

- Чегара очилганини эшитибоқ, сингилларим билан йӯлга чиқдик. Чегарадан жуда осон ӯтдик. Хуш муомала билан кутиб олиб, хуш муомала билан кузатиб қолишди. Кӯчкакка қайси маршрутка боришини билмайсизларми? Бир юзу олтмишинчи? Раҳмат, Кӯчкакда тоғаларим яшашади. Онам Конибодомнинг ана шу қишлоғидан Бешариққа келин бӯлиб тушганлар. Фотиҳа ӯқишга кетяпмиз. Тоғамлар дунёдан ӯтганларида, бу ёққа ӯта олмадик. Яқинларининг азасига бора олмаган битта биз эмасмиз-ку, дея сингилларимга тасалли бериб, ноилож қайтиб кетавергандик.

Акаси гарчи жилмайганча гапираётган бӯлса-да, сингиллар кӯзларига ёш олишади.

Фарғонанинг Данғара туманидан бӯлган Турсуной Умрзоқова қизи Гавҳар ва ӯғиллари билан Ашт туманидаги Қирққудуқ қишлоғидаги жигарларини кӯриб келишга отланибди.

- Ӯғилларимни кутиб турибман. Навбат кӯп. Энди ҳамма узоқ йиллардан буён кӯрмаган жигарларини тезроқ бориб кӯришга шошяпти-да, - дейди Турсуной.

У қимтинибгина тожик пуллари йӯқлигини, уни қаерда алмаштириб олиш мумкинлигини сӯрайди. Дарров пул алмаштирувчи ҳам топилади. Тожикистонлик ӯттиз ёшлардаги йигит Ӯзбекистонга бораётганини, ӯзбек пули кераклигини айтади.

Беихтиёр қӯшни- қӯшнининг бозори, деган нақлни эслайман.

Сотувчи аёл ҳасрати

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCuzbek
Image caption "Эшитгандирсизлар, мол боқиб юрган ӯғлим чегарага яқин ерда минага учраб, ҳалок бӯлганди. Ӯзимни овутиш учун савдо-сотиқ қиламан. Ӯғлим… Шундай яхши кунлар келаркан-ку! "

Агар чегарадан ӯтиш ва кӯзланган манзилларига бориш учун бирон-бир муаммо бор-йӯқлиги билан қизиқсангиз, кӯпчилик айнан пул алмаштириш нуқтаси йӯқлиги ташвиш уйғотаётганини айтади. Чегарадан Конибодом шаҳрига қатновчи кичик автобуслар - «Газел» ва «Мерседес»лар ҳайдовчиларининг ишлари юришиб қолди. Автобуслар ҳар икки томонга барча ӯриндиқлар тӯлган ҳолда қатнамоқда. Ӯз хизматини таклиф этаётган такси ҳайдовчилари ҳам оз эмас.

Чегара яқинида аллақачон майда-чуйдалар билан савдо қиладиган сотувчи ҳам иш бошлаган. Чегара ёпилишидан олдин бу ерда кичик чегараолди бозори амал қиларди. Сотувчи аёл негадир суратга олишимни истамайди. Кейинроқ у менга яқинлашиб, тирикчилик важидан савдо қилаётганини айтади ва хӯрсинади.

- Эшитгандирсизлар, мол боқиб юрган ӯғлим чегарага яқин ерда минага учраб, ҳалок бӯлганди. Ӯзимни овутиш учун савдо-сотиқ қиламан. Ӯғлим… Шундай яхши кунлар келаркан-ку!

Ӯзбекистонлик кекса отахон айни шу яхши кунларнинг хурсандчилигини кӯтара олмади. Чегара хизмати ходимларидан бирининг айтишича, у неча йиллар давомида кӯрмаган конибодомлик невараларини бағрига босиб, қувончли қаттиқ ҳаяжондан вафот этган.

Ким музлатади, ким эритади

Ҳозир чегаранинг ҳар икки томонида яшовчи минг-минглаб одамлар Ӯзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафарини интизорлик билан кутмоқда. Бу сафар давомида ҳар икки мамлакат фуқаролари учун қӯшни юртда бир ой давомида визасиз юриш имкони берилиши кутилмоқда. Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон эса, икки мамлакат ӯртаси виза тартибини бутунлай бекор қилиш тарафдори эканлигини айтганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Бахтиёр қардош -қўшнилар

Ҳозирча чегарадош туманларда яшамайдиган тожикистонликлар Ӯзбекистонга бориш учун виза олишга мажбурдирлар. Бунинг учун Душанбега, Ӯзбекистон консуллигига бориш зарур.

- Мен ҳали чегара очилмасдан Фарғонадаги тоғаларимни кӯриб келиш учун кетгандим, - дейди Ашт туманининг Пунук қишлоғида яшашини айтган Музаффар. - Виза олиш осон эмас. Биринчидан, Душанбе, биздан бӯлмаганда, 450 километр узоқда. Фақат визанинг ӯзига 340 сомоний сарфладим. Фарғонага Ойбек чегара-ӯтказиш нуқтасидан ӯтиб, Қамчиқ довони орқали бордим. Қайтишда йӯлим яқинлашди - Патар-Андархондан ӯтдим. Борди-келдига яна анчагина пул сарфладим. Энди буёғига Патар-Андархондан бориб-келсам, вақтим ҳам, пулим ҳам тежалади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Узоқ-яқин Ўзбекистон

Ҳозирда Аштдан Наманган вилояти ва Қӯқонга ӯтиладиган, Панжакентдан Самарқандга ӯтиладиган чегара-назорат ӯтказиш нукталари очилиши ҳам кутилмоқда. Бунгача эса, Суғд вилоятини Ӯзбекистон билан боғловчи бор-йӯғи иккита - Тӯғон (Тожикистоннинг Спитамен тумани ва Ӯзбекистоннинг Бекобод шаҳри) ҳамда «Фотеҳобод-Ойбек» халқаро чегара-назорат ӯтказиш нуқтаси амал қиларди, холос.

Таҳлилчилар кейинги бир йил давомида Ӯзбекистон ва Тожикистон орасида муносабат-лар илиқлашганини таъкидлашади. Жумладан, Тошкент ва Душанбе орасида узоқ йиллик танаффусдан кейин авиапарвозлар йӯлга қӯйилди. Тожикистонда Ӯзбекистон, Ӯзбекис-тонда Тожикистон маданият кунлари ӯтказилди. Ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқарилаёт-ган товарлар кӯргазмасидан сӯнг иқтисодий олди-бердилар кескин кӯпайди. Ӯзбекистон темир йӯллари Тожикистон вагонлари учун олинадиган ҳақни сезиларли даражада ка-майтиряпти. Тожикистон темир йӯллари орқали Ӯзбекистон вагонлари ӯтиши ҳақида келишувлар бораётир. Тожикистон Ӯзбекистонга электр қуввати етказиб беришга ки-ришмоқда. Тез орада ягона Марказий Осиё электр тармоқлари тизими ишга тушиши кутилмоқда. Ӯзбекистон ва Тожикистон шаҳарлари орасида йӯловчи ташиш автобуслари ҳаракатланиши режалаштирилмоқда.

«Шавкат Мирзиёев чиқишларидан бирида Тожикистон билан муносабатлар ҳақида гапириб, кӯп йиллик музни эритиш осон эмаслигини айтганди», дейди таҳлилчи Аҳмад Бобожонов. «Лекин икки қӯшни мамлакат муносабатлари кузатилар экан, кимдир томонидан пайдо этилган музни эритиш мумкинлиги кӯриниб қолди», деди таҳлилчи сӯзида давом этиб.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek