"Юзга суртиладиган хавфли кремдан огоҳ бўлинг!"

Гель Фото муаллифлик ҳуқуқи standart.uz

"Ўзстандарт" агентлиги Ўзбекистонга олиб кирилган юзга суртиладиган крем таркибида хавфли ўсимта келтириб чиқариши мумкин бўлган модда аниқлангани ҳақида хабар тарқатди.

"Ўзстандарт"га кўра, юзга суртиладиган гель устида NEWA деб, ишлаб чиқарилган мамлакат деб эса Исроил кўрсатилган.

Uzwebiston: Чорва моллари учун заҳарли эмдори тарқатганлар жазоланди

standart.uz веб-сайтида эълон қилинган хабарда айтилишича, гель таркибида N-нитрозодиэтаноламин (NDELA) моддаси аниқланган.

"Ушбу модда канцероген ҳисобланади ва аъзода хатарли ўсмаларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин", дейилади "Ўзстандарт" хабарида.

Ўзбекистонда 2000 йиллар бошидан мамлакатга олиб кириладиган маҳсулотларнинг сифат сертификатига талаб кучайтирилган, расмийлар, бундан кўзланган мақсад, ички бозорга сифатсиз маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш эканини айтадилар.

Аммо аҳолининг кўпчилиги қиммат товарларни харид қилиш қилолмайдилар, бу ҳолат эса ички бозорга сифатсиз, ва ҳатто хавфли маҳсулотлар олиб кирилишига йўл очади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар