"Ҳоким дўконларимизни ноҳақ бузди"
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

"Риштон ҳокими дўконларимизни ноҳақ бузяпти"

Фарғона вилоят Риштон тумани деҳқон бозорида 21 дўкон огоҳлантиришсиз бузилаётгани айтилмоқда. Риштоннинг янги ҳокими Таваккал Раҳимов дўкон эгаларининг мулки учун ҳеч нарса бермаган. Тадбиркорлар ҳар бир дўконни ўртача 200 миллион сўмдан баҳоламоқда.

Би-би-сига гапирган тадбиркорнинг айтишича, улар дўконлари бузилаётганидан 8 феврал куни хабардор бўлишган.

"Эрталаб ишга келсак дўконларимиз бузилаётган экан. Бизга бузилиш ҳақида на қарор, на буйруқ кўрсатишди. Огоҳлантириш ҳам бергани йўқ. "

Тадбиркорнинг айтишича, 6 феврал куни Риштонга ҳоким этиб тайинланган Таваккал Раҳимов дўконларнинг бузилиши вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг оғзаки буйруғи эканлигини айтган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар