МХХ Тошкент портлашларини олдиндан билганми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social media
Image caption Зайниддин Асқаров

1999 йилнинг февралидаги Тошкент портлашларидан қарийб 20 йил ўтиб, ушбу портлашлар борасидаги кўпгина саволлар очиқ қолмоқда.

Ислом Каримов ҳукумати 16 инсоннинг умрига зомин бўлган портлашларда Ўзбекистон исломий ҳаракатини айблаган.

Расмийлар портлашларнинг асосий гувоҳларидан бўлган Зайниддин Асқаровнинг 2003 йил ноябрида Би-би-си билан суҳбатда илгари сурган даъволарини жавобсиз қолдиришган.

Ўзбекистон исломий ҳаракати сўзчиси бўлган Асқаров портлашлардан МХХнинг хабари бўлгани, хавфсизлик хизматлари бутун воқеалар силсиласини яқиндан назорат қилганини айтган.

Суҳбатни тинглаш учун мана бу ерга босиб BBCUzbek ютюб каналига киринг.

Зайниддан Асқаров 2010 йил октябрида қамоқда қийноқлар натижасида вафот этгани хабар қилинган.

Унинг МХХ ҳақидаги баёноти 2003 йил ноябрида Тоштурмадаги суҳбат чоғида янграган.

Зайниддин Асқаров билан Би-би-си мухбири Паҳлавон Содиқ суҳбатлашган.

Тошкент портлашлари қандай бўлган эди?

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002