Бозор бузилиши билан Transparency ҳисоботи ўртасида қандай боғлиқлик бор?

Риштон бозори Фото муаллифлик ҳуқуқи FACEBOOK/ NIMKA SOXIBOV

Сиз яшайдиган жойда сўнгги 25 йилда бозор неча марта бузилиб, неча марта қайта қурилди?

Ҳар бир қайта қуришга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилди ва ажратилган маблағнинг неча фоизи чиндан ҳам ўз мақсадига сарфланди?

Худди коллежлар қурилиши билан бўлгани сингари бозорлар қайта қурилиши ёки "ободонлаштирилиши"га сарфланган жами маблағлар Ўзбекистонда ҳеч қачон ҳисоб-китоб қилинмаган ва оммага ошкор этилмаган.

Аксар кузатувчилар фикрича, мустақил Ўзбекистонда бозорни бузиб қайта қуриш ва савдо ўринларини сотиш давлат бюджетидан маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ва тез бойишнинг осон йўли бўлиб келмоқда.

Ҳокимият халққа ҳисобот бермайдиган жамиятда кўплаб амалдорлар бу осон йўлдан фойдаланиб қолдилар.

Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Transparency International ташкилотининг дунёнинг энг коррупцияга ботган мамлакатлари рўйхатига киритиб келди.

Ўтган йили Ўзбекистон энг ёмон 20 талик рўйхатига киритилган эди.

Бу йил эса Transparencyнинг 180 мамлакатдан иборат рўйхатида Ўзбекистон вазияти бироз яхшиланган, 157-ўринни эгаллаган.

Тошкентлик фахрий журналист Шароф Убайдуллаев бугунги Ўзбек бозорларидаги вазиятга оид фикрлари билан ўртоқлашади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ