Гилосингизни 3000 сўмга сотасизми?

Гилос

Сурат манбаси, Sof.uz

Ўзбекистон раҳбарияти мамлакат заминида етиштирилган мева-сабзавотни имкони борича экспортга чиқарилишини, бундан халқ фаровонлиги ошишини истамоқда.

Бу йилдан пахта майдонлари янада қисқартирилиб, ўрнига боғлар ташкил этилди, Ўзбек деҳқонлари шу вақтларгача ўзларига нотаниш экинлар, қизил қалампир, тиббиёт эҳтиёжи учун зарур ўсимликларни етиштиришни бошладилар.

Мамлакат раҳбарияти 2020 йилга бориб мева-сабзавот ишлаб чиқаришни йилига 32 миллион тоннага етказишни режалаштирганини эълон қилган.

Мамлакатда ташкил этилган "Ўзагроэкспорт" акционерлик жамиятига мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини хорижга олиб чиқиб сотишни ташкил қилиш вазифаси юклатилди.

2017 йил ёзида "Ўзагроэкспорт"нинг монополистлик ҳуқуқи бекор қилинди, ўзбекистонлик ҳар бир тадбиркорга ўз мевасини экспортга олиб чиқишига рухсат берилди.

Сурат манбаси, uza.uz

27 февраль куни маҳаллий оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарларга кўра, "Ўзагроэкспорт" ширкати 2018 йилги мева-сабзавотни сотиб олиш масалаларига бағишланган мажлис ўтказган.

Бу мажлисда экспортга эмас, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эҳтиёжи учун ҳам меваларни сотиб олиш нархлари белгиланган.

"Жумладан, ички бозорда ҳам ўз харидорини топа олмайдиган гилос мевасини эндиликда "Ўзбекозиқовқатхолдинг" таркибидаги "Ўзагроэкспорт" Акционерлик жамияти деҳқон, фермер ва томорқа хўжаликларидан олдиндан пул ўтказиш шартномалари асосида харид қилиб олади", дейилади хабарларда.

Бу мақсаддаги гилоснинг 1 килограммига 3000 сўм тўлашга қарор қилган "Ўзагроэкспорт" раҳбарлари.

Гилос Ўзбекистонда одатда май-июнь ойларида пишиб етилади ва асосан яқин хориждаги мамлакатларга экспорт қилинади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek