Шифокорлар масъулиятсизлиги боис ўсмир ҳаётдан кўз юмди

Тиббий операция

Сурат манбаси, CORBIS ROYALTY FREE

15 февраль куни Тошкент Тиббиёт академияси(собиқ 2-ТошМИ)да 16 ёшли Бегзод Тўрахўжаев оламдан ўтган.

Ота-онасининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига айтишларича, ўсмир кўричак тахмини билан шифохонага олиб борилган, шифокорларнинг бепарво масъулиятсизликлари оқибатида бевақт ҳаётдан кўз юмган.

Сўнгги йилларда аҳволи оғир беморга наркоз қуйиш ёки қуймаслик ҳам "бизнес"га айлантириб юборилгани сир эмас, биргина шу сабаб туфайли кўплаб ёш инсонлар шифохонада жони узилгани ҳоллари бутун республикада учрайди.

Бундай оқ халатли инсонларни шифокор эмас, қассоб деб аташ ҳам бошланган Ўзбекистонда оддий одамлар ўзаро суҳбатларда.

Бир замонлар Гиппократ қасамёди туфайли ўз жонини фидо қилиб бўлса ҳам бемор ҳаётини сақлаб қоладиган инсон сифатида кўрилган шифокор бугун пули бўлмаган беморнинг ўлишига бефарқ қараб турадиган совуққонларга айландиларми?

Бекорга Президент Мирзиёев қудратга келганидан буён Ўзбекистондаги соғликни сақлаш ва фармацевтика соҳасига бошқа барча соҳалардагидан ҳам кўра кўпроқ фармон ва қарорлар қабул қилмади, ушбу масалаларга бағишланган энг кўп мажлисларни ўтказди.

Сиз шифокорлар масъулиятсизлигига дуч келганмисиз?

Сизнингча, Ўзбекистон тиббиёти даражаси юксалиши, инсон саломатлиги учун масъулларнинг янада масъулиятлироқ бўлишлари учун яна нималар қилмоқ талаб этилади?

Ўз фикр-мулоҳазаларингизни BBC O'zbekнинг социал медиадаги саҳифаларида бўлашинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek