Алматовнинг қайтиши. МХХ кучсизландими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Social Media
Image caption Зокиржон Алматов (ўнгдан учинчи) Ислом Каримов қабри бошида

ИИВда собиқ вазир Зокиржон Алматов учун янги лавозим жорий қилинди.

BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг

68 ёшли Алматов ИИВ раҳбарига маслаҳатчи этиб тайинланди.

Алматовнинг қайтиши Мирзиёев МХХ таъсирини камайтиришга уринаётган паллага тўғри келди.

Каримов даврида МХХ энг қудратли ва ҳамма қўрқадиган идорага айланганди.

Алматов раҳбарлигида (1991-2005) ИИВ МХХга рақиб идора сифатида кўрилган.

Рақобат ҳар икки идорани тийиб тургани айтилади.

2005 декабрида Алматов истеъфога кетказилишидан сўнг МХХнинг таъсири кучая бошлади.

Амалда МХХ чексиз ваколатларга эга бўлди.

Мирзиёев шу йил январда МХХга қарши очиқ кампания бошлади ва унинг ветеран раҳбари генерал Рустам Иноятовни ишдан бўшатди. МХХнинг қатор юқори мулозимлари ҳибсга олинди.

Бир қатор ваколат ва махсус кучлар МХХ ихтиёридан олиб қўйилди.

Аммо Алматовнинг қайтарилиши Президент Мирзиёев томонидан қўйилган зиддиятли қадамдир.

Алматов МХХга чексиз ваколатлар берган марҳум президент Каримовга энг содиқ мулозимлардан бўлган.

Каримовнинг репрессив сиёсатини амалда тадбиқ қилганлардан бири ҳам Зокиржон Алматовдир.

Аммо Алматовнинг қайтиши ИИВнинг обрўсини тиклаш йўлидаги рамзий қадам ҳам бўлиши мумкин.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek