"Гапиришга қўрқдим, болам буларнинг қўлида"

Image caption Собира Рашидова

"Усмон Ҳақназаров" тахаллуси остида ҳукуматга қарши мақолалар ёзишда айбланаётган яна бир журналист Ҳаёт Насриддиновнинг онаси Собира Толипова ўз ўғлининг озод қилинишига умид қилиб судга келди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида 5 март куни бўлиб ўтиши керак бўлган журналистлар Бобомурод Абдуллаев ва Ҳаёт Насриддинов, ҳамда икки тадбиркор Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар суди 7 мартга қолдирилди. Суд биносига 15 дақиқага олиб келинган судланувчилар адвокатларига кўрсатилмаган.

Ҳакамнинг котибаси "поркурор келмагани учун" суд қолдирилганини айтди.

Видео муаллифи - инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулова.

Видеони томоша қилиш учун мана бу ерга босиб BBCUzbek YouTube каналига киринг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

МХХ журналист Ҳаёт Насреддиновни ҳибсга олди

"Прокурор келмагани учун" журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди қолдирилди