ЙПХ ходимларига яшириниб туриш ман қилинди

Фото муаллифлик ҳуқуқи ubdd.uz
Image caption ЙПХ ходимлари хизматда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғининг топшириғига асосан Йўл патруль хизмати (ЙПХ) инспекторларига дарахтлар ва бошқа тўсиқлар орқасида туриб яширинча хизмат олиб бориш қатъиян тақиқланди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақида ўз интернет саҳифасида эълон қилди.

Ўзбекистонда ЙПХ ходимларининг яшириниб фаолият юритиши шу пайтгача кенг тарқалган одатдир.

Ҳайдовчилар буни ЙПХ ходимларининг имконқадар кўп қонунбузарларни овлаш билан бир қаторда кўпроқ пора олиш нияти билан изоҳлашади.

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси тадбиқ этаётган яна бир янгиликка биноан, ЙПХ ходимларига мобил видеокамералар ўрнатилади.

Бошқармага кўра, бундан мақсад уларнинг фуқаролар билан мулоқот чоғида ўз лавозимларини суистеъмол қилишларини бартараф қилишдир.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида мамлакат магистраль йўлларидаги ЙПХ постларининг кўплигини танқид қилиши ортидан постлар сони кескин қисқарган.

Мирзиёев порахўрлар маскани деган постларнинг ярми олинади

"Йўллардаги 54 та пост олиб ташланди, энди камера ўрнатиш керак"

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002