“Ўзбекистонга қайтсам мени қамашмайдими?”

ВВС Фейсбук Лайв дастури

Президент Шавкат Мирзиёев хориждаги ўзбекистонликларни Ватанга қайтиб тараққиётга ҳисса қўшишларига чақирмоқда.

Ўзбекистондан кимдир сиёсий ёки инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси билан боғлиқ фаолияти, яна кимдир диний эътиқоди туфайли босим остида қолгани учун, яна кимдир эса оддий бола-чақасини боқишга пул топиш мақсадида чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Хўш, хориждаги ўзбекистонликларнинг бехавотир Ватанга қайтишлари учун ҳуқуқий асос борми?

BBC O'zbekнинг Facebook LIVE жонли дастури ушбу мавзуга бағишланди.

Видео мулоқотни BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Жонли мулоқотда таниқли сиёсий мухолифат фаоли Намоз Нормўмин, андижонлик Акмал Андижоний қатнашдилар.

Дастур бошловчиси Рустам Қобил.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek