"Қўшиқ эшитди деган шармандали жиноят иши Бухоро МХХсининг қилмиши"

Насрулло Сайид

Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати, мухолиф сиёсатчи Насрулло Сайид айтишича, "қўшиқ эшитди" деб бир инсонга жиноят иши очишдек ғайриинсоний, ғайриқонуний амалларга Бухоро вилоятидаги Миллий Хавфсизлик хизмати ходимлари қўл урганлар.

Насрулло Сайид видео мурожаатини BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Бухоро вилоятидаги ҳозир Давлат Хавфсизлик хизматига айлантирилган идора ходимларининг ўзбошимчаликлари ва қўл урган жиноятлари ҳақида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи айтди.

"Ватанга қайтишимга изн беринг"

Паспорт машмашаси: Айб кимда?

"Ўзбекистонга қайтсам мени қамашмайдими?"

Мухолифат аъзоси Насрулло Сайид таниқли ҳофиз Дадахон Ҳасаннинг 2005 йилги Андижон қирғинига бағишлаб айтган қўшиғини тинглаган, деган айблов билан унинг устидан жиноят иши очилган, айни айблов билан Бухоро вилоятида бир неча инсонни қамашган.

Насрулло Сайид Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган, ҳозир Канадада сиёсий бошпана олган.

Насрулло Сайид бирор бир жиноят содир этмагани, ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят иш мантиқсизлик экани ҳақида Ўзбекистон парламенти, масъул вазирлик ва идораларига бир неча йиллардан буён мурожаат қилади, аммо унга нисбатан жиноят иши бекор қилингани йўқ.

Шунингдек, унинг Ватанга қайтишига изн беришларини сўраб Ўзбекистон раҳбариятига қилган мурожаатлари ҳам жавобсиз қолган.

Бу мавзуда батафсилроқ