Ташқи ишлар вазири: "Германияда Исломга ўрин йўқ"

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Зеехофер Меркелнинг қочқинларга доир сиёсатини анчадан буён танқил қилиб келади.

Германиянинг янги ташқи ишлар вазири Хорст Зеехофер Германияда "Исломга ўрин йўқ", деб ҳисоблашини айтган. Бу Германия Канцлери Ангела Меркелнинг мавқеига мутлақо зиддир.

Яқинда Германиянинг коалицион ҳукуматида ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган Зеехофер Меркелнинг қочқинларга доир сиёсатини анчадан буён танқид қилиб келади.

Энди эса у муаммонинг ечими борасидаги қарашларини баён қилмоқда.

Зеехофернинг сўзларини парламент сайловларида ултра-миллатчи "Германия учун муқобил" (AfD) партиясига овоз берган сайловчиларнинг бир қисми дастагини қайтариб олиш уриниши, деб талқин қилиш мумкин.

Bild газетасига берган интервьюсида Зеехофер Германия насронийлик руҳида шакллангани ва мамлакат ўз анъаналаридан воз кечмаслиги кераклигини айтган.

"Биз билан бирга яшаётган мусулмонлар, шубҳасиз, Германияга мансуб", - дея қўшимча қилган у.

2015 йилда аксилмуҳожир кайфиятлари авж олган пайт Меркель, унинг фикрича, Ислом- Германиянинг бир қисми эканини айтганди.

Меркель собиқ президент Кристиан Вульфнинг сўзларини такрорлаган.

Меркельнинг христиан-демократик партияси билан битта блокка кирувчи партия раҳбари бўлган Зеехофер, шунингдек, бошпана ололмаган муҳожирларни бадарға қилиш тартибини кучайтиришга чақирган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар