Шерзод Шерматов: 'Инновациядаги жарликни тўлдиришимиз керак'

Image caption Шерзод Шерматовга кўра, мамлакатда инновация муҳити учун масъул идора йўқ эди.

Ўзбекистон ҳукумати инновацион тараққиёт стратегияси устида ишламоқда.

Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шерзод Шерматов маълум қилди.

Видеони BBC O'zbek YouTube каналида томоша қилинг

Мирзиёев "планшетида ҳамма нарсани кўриб туради"

Унинг Би-би-си билан суҳбатда эътироф этишича, ўтган йилларда Ўзбекистон инновация соҳасида бошқа давлатлардан анча орқада қолиб кетди.

"Инновацион ғоялар архивларда қолиб кетган эди", - дейди вазир ўринбосари.

Шерматовга кўра, янги ташкил этилган вазирликнинг асосий вазифаси инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, инновация билан ишлаб чиқариш ўртасидаги масофани қисқартиришдир.

"Ўзбекистоннинг 2030 ёки 2050 йилга мўлжалланган "видение"си бўлиши керак", - дейди Би-би-си билан суҳбатда Шерзод Шерматов.

У ҳукуматнинг инновация учун масъул алоҳида вазирлик ташкил этиш қарорини ҳимоя қилди.

Шерматовга кўра, инновация билан барча вазирлик ва идоралари шуғулланиши керак, аммо инновация муҳити учун масъул алоҳида давлат идорасига эҳтиёж бор эди.

Шерзод Шерматов билан Би-би-си мухбири Ибрат Сафо Тошкентдаги Афғонистон бўйича халқаро анжуман чоғида суҳбатлашган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар