Бобомурод Абдуллаев судидаги гувоҳ нега маҳкамани йиғлаб тарк этди?
4 апрел куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев маҳкамасида гувоҳ сифатида Чарос Абдуллаева қатнашган. Маҳкамада иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулова гувоҳ суд залига ўз эрки билан келмаган бўлиши мумкинлигини айтади.
"Чарос Абдуллаева кунлар иссиқ бўлса ҳам оёғига этик кийиб келди. Кейин уни судланувчилар олиб кириладиган эшикдан чиқаришди. У ерда гувоҳни қаймоқранг машина кутиб олди. Суднинг орқа ҳовлисига фақат судья, прокурор ва ДХХ ходимларининг машиналари қўйилиши мумкин. Чарос суд залидан чиқиши билан ўксиб-ўксиб йиғлаб юборди", дейди Малоҳат Эшонқулова.
Ҳуқуқ фаоли ва журналист Малоҳат Эшонқулова ҳеч кими йўқ бўлган Чарос Абдуллаева Бобомурод Абдуллаевга қарши кўрсатма бериш учун қишдан бери ДХХ тергов изоляторида ушлаб турилган бўлиши мумкин деган тахминни олдинга суради.
- BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek