Бобомурод Абдуллаев айбланаётган "Ўрим" лойиҳасини МХХ ёзганми?

Журналист Бобомурод Абдуллаев ва унинг адвокати Сергей Майоровлар журналист айбланаётган "Ўрим" лойиҳаси у қўлга олингач ёзилганини исботлагани айтилмоқда.

Судда иштирок этган журналист Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, Бобомурод Абдуллаевники деб айтилаётган электрон хотирадаги давлатни тўнтаришга бағишланган "Ўрим" лойиҳаси флешкага 2017 йил 14 октябр куни сақланган.

Бу вақтда журналист ҳибсда бўлган. У "мен МХХ ҳибсхонасида бўлиб туриб қандай қилиб бу лойиҳани флешкага сақлашиб мумкин", деб сўраган.

"Ўрим" деб номланган электрон папканинг опциясига кириб кўрилганда ва папка очилган сана сифатида 2017 йил 14 октябр кўрилган.

Ҳимоя томони бу нарса лойиҳанинг МХХ томонидан ташлаб қўйилишини англатишини билдирган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek