"Ислом академияси буюк аждодларимиз, бой исломий меросимизни дунёга танитади"

Моваруннаҳр нашриёти Фото муаллифлик ҳуқуқи /www.facebook.com/movarounnahr.nashriyoti

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда Халқаро Ислом академиясини ташкил этиш ҳақидаги фармонига ана шундай муносабат билдирилмоқда.

Суҳбатни BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида тингланг

Халқаро Ислом академиясида Қуръон илмлари, ҳадис, Ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, Ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрлар тайёрланади.

Исломий мавзуларни ёритиш мақсадида "Зиё" медиа маркази ташкил қилинади.

Президент Мирзиёев фармони билан Ўзбекистонда Ҳадис илми мактабига асос солинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида "Вақф" хайрия жамоат фонди барпо этилади.

"Имом Бухорий" давлат мукофоти таъсис этилди.

Халқаро Ислом академияси ва медиа маркази ташкил этилиши ва аҳамияти ҳақида Би-би-си Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Мовароуннаҳр нашриёти муҳаррири Илҳомжон Маъруфов билан суҳбатлашди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ