Ўзбек журналистикаси ва суд тизими янги синовга дуч келди

ЎзА ва суд Фото муаллифлик ҳуқуқи .

ЎзА мухбири устидан бошланган суд Ички ишлар вазирлиги ёки Давлат Хавфсизлик хизмати оммавий ахборот воситаларига тарқатишлари учун тақдим этган материал ҳар доим ҳам Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилигига таянганини англатмаслигини кўрсатди.

Шунингдек, матбуоти эркин жамиятда туҳмат, бўҳтон, инсон шаъни, айбсизлик презумпцияси сингари ҳуқуқий тушунчалар амалиётга тадбиқ этилиши мумкинлигини, қайсидир "юқори ташкилотдан" келган кўрсатмасиз фаолият юритиши талаб қилинадиган суд тизимининг бундай жиноят ишларини фақат Ўзбекистон Конституцияси ва қонунчилигига мос равишда кўриб чиқишига тўғри келишини намойиш этмоқда.

Давлат ахборот агентлигини тарқатган хабари учун маҳкамага тортиш мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор учрамоқда.

Тошкентнинг Миробод туман судида Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги - ЎзАнинг 2017 йил 24 ноябрда тарқатган "Шайҳонтоҳур туманида экстремист аёл қўлга олинди" деб сарлавҳаланган мақоласи устидан маҳкама ишини кўриб чиқиш бошланган.

Бу мақолада 22 ноябрь куни Тошкентдаги масжидда "Ҳизбут-Таҳрир" варақасини тарқатган Умида Узоқова ҳибсга олингани айтилган эди.

Аслида эса Умида Узоқова 13 ноябрдан Тошкент ГУВДси изоляторида сақланаётган бўлган.

Мақолада айтилган Умида Узоқовани "Марказ 26" даги кўп қаватли уйда қўлга олингани ҳақидаги хабар ҳам ёлғон экани, Узоқова бу манзилда анчадан буён яшамаётгани аниқланган.

Умида Узоқова ва яқинларининг Тошкент шаҳар ГУВДсида қийноқларга солингани ва қийноқлар асосида иқрорлик кўрсатмалари олингани маҳаллий ва хорижий эркин матбуотда ошкор этилди, ўзбекистонлик ва халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларининг эътиборига тушди.

Пойтахт Ички ишлар бошқармаси терговчилари устидан ҳам жиноят ишлари қўзғатилди.

Шу кунларда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Умида Узоқова ва қариндошларини "экстремист жиноятчига айлантириш" мақсади кўзланган ва сохталаштирилган исбот-далилларга асосланган жиноят иши ҳам кўриляпти.

Айбсизлик презумпциясига зид равишда ўзини ёмонотлиқ қилгани учун Умида Узоқова ЎзА устидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.

У ахборот агентлигидан маънавий зарарни ундириш ва тарқатган хабарига раддия беришни талаб қилган.

Бироқ ушбу ишни кузатиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туман судига борган Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ташаббус гуруҳи(ИГНПУ) кузатувчилари суд зали йўқлигидан ҳайратга тушганлар.

Умида Узоқованинг ЎзА мухбирига қарши даъво аризасининг дастлабки маҳкама иши ушбу ишни кўриб чиқаётган судьянинг хонасида ўтказилган.

Ҳакамнинг ушбу суд иши ҳақидаги хабарларни фақат ўзининг рухсати билан оммавий ахборот воситаларида тарқатишни талаб қилгани "ғалати бўлди", дейди ИГНПУ раҳбари Сурат Икромов Би-би-си билан суҳбатда.

"Бу талаби қайси қонунга асослангани ҳақида сўраганимда, судья жавоб беролмади", деди Сурат Икромов.

Бу мавзуда батафсилроқ