Анвар қорининг масжидида "Ҳизбут таҳрир" варақаси тарқатилганмиди?

Гўзал Тўхтахўжаева январ ойида қўлга олинган Фото муаллифлик ҳуқуқи GUVD
Image caption Гўзал Тўхтахўжаева январ ойида қўлга олинган

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида икки гувоҳ судланувчи Гўзал Тўхтахўжаевадан Минор ва Ҳожа Аҳрор Валий масжидларида деярли бир вақтнинг ўзида варақа олганлигини айтган. Яна бир судланувчи Умида Узоқова эса уларнинг рост гувоҳлик беришига ишонмаслигини таъкидламоқда.

"Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда айбланаётган 5 диндор устидан 10 май куни маҳкама жараёни давом этган.

Унда гувоҳлар Тўлқин Охунов ва Ҳасан Ҳакимовлар 2017 йилнинг 3 ноябр куни жума намозидан Гўзал Тўхтахўжаевадан конвертга ўралган қоғозлар олганини айтган.

Олдинма кейин киритилган гувоҳларнинг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, уларнинг иккиси ҳам айни бир вақтда тушки 12 атрофида турли туманларда жойлашган Минор ва Чорсудаги Ҳожа Аҳрор Валий масжидларида конвертга солинган варақалар олиб масжид имомига берганини даъво қилган.

Судланувчи Умида Узоқова бу икки шахс ноябр ойида Тошкент шаҳар ИИББда ҳибсда бўлганлигини ва унга нисбатан варқа тарқатди деган гувоҳлик берганини ўша вақти уларнинг қўлларида кишан бўлганини айтади.

"Бу иккаласи босим остида кўрсатма беришга мажбур бўлган, менимча. Чунки гувоҳ бўлса ҳам қўлларида ўша вақти ҳам кишан бор эди. Кейинчалик эса Гўзал Тўхтажўжаева ушлангач менга қарши берган кўрсатмасидан воз кечиб, Гўзални кўрсатиб бошлашди", дейди Умида Узоқова.

BBC Ҳожа Аҳрор Валий масжиди имом хатиби Собиржон Рустамов билан боғланиб масжидида ўтган йилнинг 3 ноябр куни варақа тарқатилгани ва милиция чақирилгани борасида сўради.

Имом ушбу ҳолатни эслолмаслигини билдирди.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Узоқова яқинлари айтишича, мақоласи учун ЎзА мухбирини судга беришга қарор қилганлар.

Минор масжидининг имом хатиби Анвар қори Турсунов айни дамда шифохонада даволанмоқда.

Унинг имом ноиби Мирзоискандар Давлатёров Минорда варақа тарқатилгани ҳақида эшитганини айтди.

Бироқ у бу ҳақда Анвар қори билан гаплашмаганини маълум қилди.

Ўтган йилнинг 24 ноябрида ЎзА "Шайхонтоҳурда экстремист аёл қўлга олинди" номли мақола чоп қилинганди.

Мақолада ёзилишича, "Марказ-26" даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирида доимий рўйхатда турган У. Узоқова Гулбозор маҳалласида жойлашган жомеъ масжидга намозга йиғилганларга "Ҳизбут Таҳрир" оқимига тегишли варақаларни тарқатишга уринган.

BBC ушбу мақолада кўрсатилган фактлар бўйича суриштирув олиб борганди. Суриштирувлар натижасида Гулбозорлаги Ҳожа Аҳрор Валий масжидиа варақа тарқатилмагани маълум бўлган,

Кейинчалик мақолада кўрсатилган Умида Узоқовадан варақа тарқатиш айби олиб ташланган.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek