Ўзбекистон: Меҳрибонлик уйида етим болалар зўрлангани ўрганилмоқда

Марғилондаги етимхонада ҳимоясиз болалар таҳқирлангани, зўрлангани ва ҳомиладор қизчаларни боласини туширишга мажбурлашгани юзасидан маҳкама ўтаётгани айтилмоқда.

Ҳуқуқбонларгнинг хавотир олишича, етимхоналар ва ногиронлик уйларида бу каби ҳолатлар кенг тарқалган бўлиши мумкин.

YouTube. Ҳуқуқбон Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат.

Сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ногиронлик уйлари, мактаб ҳамда боғчаларда болаларни калтаклаш, айрим ҳолатларда боғчаларни тунги иславатхонага айлантириш ҳоллари ҳақида хабарлар чиққанди.

Аммо ҳимоясиз етим болаларнинг жинсий таҳқирлангани ҳақидаги хабар кўпчиликни ларзага солмоқда.

Айрим ҳуқуқ фаолларига кўра, ота-онаси бор болалар узоқ йиллар мажбурий дала ишларига жалб қилинган давлатда етим ва ногирон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳали ўта оғир масала бўлиб қолади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek