Мирзиёев-Трамп: Америка Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини оча оладими?

Мирзиёев Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Ўзбекистон янги президентининг, Оқ Уй наздида, Америка Қўшма Штатларига бошланажак "тарихий расмий ташрифи" арафасида ўртага чиқаётган саволлар ана шу бир жумлага жаъм бўлади.

Қозоғистондан таҳлилчи суҳбатдошимизнинг айтишича, "ҳа, худди шундай".

Расмий ташриф шу йилнинг 15-17 май кунларига режаланган.

Бу - президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга илк расмий ташрифи бўлади.

Эътиборли жиҳати шундаки, бу ташриф Мирзиёев расман қудратга келганидан бир ярим йил ўтмай шахсан АҚШ Президенти Дональд Трампнинг таклифи билан амалга ошмоқда.

Томонлар расман тасдиқлашди: Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Америка Қўшма Штатларига боради

"Ўзбекистон АҚШ билан барқарор муносабатларни истайди"

Расмий хабарларга кўра, президент Мирзиёевнинг Америкага уч кунлик расмий ташрифи чоғида турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилишади.

Ташриф якунида эса, томонлар Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида "стратегик шерикликнинг янги даври бошланиши"га оид қўшма баёнотни имзолашади.

Ўзбекистоннинг янги президенти сафар қилаётган АҚШ Номинал Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича дунёнинг энг йирик иқтисодиёти бўлади.

Истеъмол қобилияти паритети бўйича эса, бу мамлакат жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб турган давлат саналади.

Устига устак, Халқаро Валюта Жамғармаси бўладими ва ёки Жаҳон Банки - дунёнинг энг йирик молиявий ташкилотлари ҳам айнан Америка Қўшма Штатларида жойлашган.

Шундай экан, айнан савдо-сотиқ, иқтисод ва янги сармоялар масаласида АҚШ Ўзбекистонга қандай янги имкониятлар эшигини оча олади?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан Қозоғистондан етакчи иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевга мурожаат қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek