Мирзиёевга АҚШ нима учун керак?

Мирзиёев ва Трамп Фото муаллифлик ҳуқуқи President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Оқ уйда Америка Президенти Дональд Трамп билан учрашувда ўзининг ташрифини тарихий деб баҳолади. У икки давлат ўртасидаги шерикликнинг янги даври бошланганини таъкидлади.

2002 йили Ислом Каримовнинг Вашингтонга расмий ташрифидан сўнг яқинлашган муносабатлар 2005 йил Андижон қирғинидан сўнг сўнган эди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Америка муносабатларида турғунлик кузатилди.

Кузатувчиларга кўра, янги Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Америка билан муносабатларнинг янги тўлқини бошлашга иштиёқи баланд эканлигини кўрсатиб келмоқда.

Хўш, Мирзиёвга АҚШ нима учун керак.

16 май куни BBCUZBEK.COMнинг Facebookдаги саҳифасида ўтказилган жонли мулоқотда ана шу масалалар муҳокама қилинди.

Унда Вашингтондан Халқаро республикачилар институти Евросиё бўлими раҳбари ўринбосари Бахтиёр Нишонов ва Америкада истиқомат қилаётган сиёсатшунос Рафаэль Саттаров иштирок этди.

Дастурни Ибрат Сафо олиб борган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek