Энг узоқ рўзани қаерда тутишмоқда: Ўзбекистондами, Россиядами ва ёки?..

Сомса Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK

Агар, Би-би-сига имконли бўлган маълумотларга таянилса, ҳозир энг узоқ рўза соатлари дунё давлатлари орасидан Гренландияга тўғри келмоқда.

Улар саҳарлик ва ифторлик орасида нақ 22 соат тоқат қилишлари керак бўлади.

Гренландиядан кейинги энг узоқ рўза соатлари эса, энг катта сондаги ўзбекистонликлар меҳнат муҳожирлигида банд Россияда кузатилмоқда.

У ердаги мусулмонларнинг нақ 20 соат рўза тутишлари керак бўлади.

Биргина расмий рақамларда Россиядаги ўзбекистонликларнинг сони бир миллиондан ортироққа нисбат берилади.

Ўзбекистондагиларнинг рўза соатлари эса, нисбатан қисқа экан.

Агар, бу йилги Рамазон тақвимидаги маълумотларга назар ташланса, жойлардаги соат фарқларига қараб, Ўзбекистондаги рўза соатлари 16-17 соатни ташкил этади.

Аммо ўзбекистонликларнинг анчайин бир иссиқ об-ҳавода рўза тутишларига тўғри келади.

Дейлик, шу ҳафта охирига бориб, пойтахт Тошкентда об-ҳаво ҳароратининг +34 га чиқиши кутилмоқда.

Ҳам Россия ва ҳам Ўзбекистон мисолида олинганида, аксарият ўзбекистонликлар, айниқса, йилнинг бу ойларида кўпроқ оғир жисмоний меҳнат банд бўлишади.

Таъбир жоиз, энг "маззаси" Австралиядаги мусулмонларга экан. Улар бор-йўғи 11 соат деганда оғиз очишаркан.

Саудия Арабистони ва Индонезиядаги мусулмонларнинг эса, ифторлик учун яна икки соат кутишларига тўғри келаркан.

Шундай экан, узоқ рўза соатларининг жазирама иссиқ ва ёки оғир жисмоний меҳнат шароитларида бўлган инсонларнинг саломатликларига бирор бир таъсири бўлиши мумкинми?

Мусулмонлар учун Ислом динида фарз, деб билинган рўзани тутишаркан, улар бу омилни қанчалик инобатга олишга шарт бўлади?

Би-би-си Ўзбек Хизмати худди шундай савол билан Россиядан асли ўзбекистонлик шифокор Неъматжон Бозоровга мурожаат қилди.

Президент Мирзиёев Рамазон ойи ҳақидаги қарорни имзолади

Кимнинг Рамазон Ҳайити тўғри?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар