Диндорларнинг судида адолатли ҳукм чиқишига умид пайдо бўлдими?

Умида Узоқова Фото муаллифлик ҳуқуқи Surat Ikramov

Тошкентда 5 диндор устидан маҳкамани олиб бораётган судья Сарвар Каримов журналистлардан судни фаол ёритиб боришга чақирди. Судьянинг бу кутилмаган гапидан судланувчилар ҳайратга тушган.

Судланувчи ва тингловчилар судьянинг ишга бўлган қарашлари 21 май куни ўтган суд жараёнида кескин ўзгарганинин айтмоқда.

Тошкентдаги маҳкамада 5 киши "Ҳизбут таҳрир" фирқасига аъзоликда айбланмоқда.

Уларнинг барчаси ўзларига қўймлган айбловларни рад этган.

Гўзал Тўхтахўжаевадан бошқа барча судланувчилар дастлабки тергов давомида қийноқларга тутилганини айтган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Тошкент ИИББ "терговчиси" муслимага: "Онамга ўхшаганинг учун ҳам нафратланаман"
  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek