Москва: Самарқандлик Севара “Артек”ка борган биринчи мигрант ўқувчи

Севара

Сурат манбаси, video

Москва шаҳри мактабларида 2000 дан зиёд ўзбекистонлик ўқувчилар таҳсил олади.

Муҳожирларнинг фарзандлари учун алоҳида мактаблар сони қисқартирилган.

Шу сабабли, улардан аксарияти рус тилини билиш ёки билмасликларидан қатъиназар, рус мактабларида ўқишга мажбур.

Ота-онаси, ўн йилдан ортиқроқки, Россияда меҳнат муҳожирлигида банд Севара 14 ёшда.

Ҳозир Москвадаги иқтидорли болалар гимназиясида таҳсил олади.

Ўзбек ва рус тилларидан ташқари, инглиз ва немис тилларида бемалол сўзлашади.

Яна ўзбек мумтоз адабиётига ҳам қизиқади.

Самарқандлик Гули Эрназарова оиласи билан 2004 йилда Россияга ишлаш учун келади.

Аммо фарзандларига рус тилини ўргатишни бундан анча аввал бошлайди.

Шу боис, болалари Москва мактабларида ўқишга қийналишмайди.

Катта қизи Севара эса, ҳатто, иқтидорли болалар гимназиясига ўтади.

У ўтган йили "Артек" болалар оромгоҳига йўлланма билан ҳам тақдирланади.

Севара келажакда журналист бўлмоқчи, Россияда қолмоқчи.

Аммо ўзга юртда экан, барибир, она Ватани - Ўзбекистоннинг соғиниши, Тошкент ўзига жуда ёқишини айтади:

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek