Тошкент, Вадим Абрамов нима дейди: Роналдуми ё Салоҳ, “Реал”ми ёки “Ливерпуль”?

Футболчилар

Сурат манбаси, Getty Images

Яна саноқли соатлардан сўнг "Реал"(Мадрид) "Ливерпуль", Криштиану Роналду Муҳаммад Салоҳга қарши майдонга тушади.

Икковлон ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигасининг финал учрашувига Украина пойтахти Киев мезбонлик қилади.

Ҳар икки клуб, ҳар икки юлдуз футболчининг Ўзбекистонда ишқибозлари озмунча эмас.

Би-би-си Ўзбек Хизмати ғалаба ва қаҳрамонлик бу икки "таниш" жамоа, бу икки "таниш" футболчидан қай бирига насиб этиши мумкин, деган савол билан Ўзбекистондан таниқли мураббий Вадим Абрамовга мурожаат қилди:

Агар, ўз вақтида Англия футболининг юзи бўлган сара ўйинчиси Франк Лампарднинг башоратига таянилса, бу ўйинда Муҳаммад Салоҳ Роналдуни ўз соясида қолдиради, финал учрашуви қаҳрамонига айланади. Сиз нима дейсиз?

("Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги финал учрашуви Тошкент вақти билан тунги соат 23:45 да бошланади).

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02