Мирзиёев Tashkent Cityда нималарни кўрмади?

Фото муаллифлик ҳуқуқи official

1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев пойтахт марказида бунёд этилаётган мамлакатнинг энг йирик қурилиш лойиҳаси Tashkent Cityни бориб кўрган.

70 гектар майдонни эгаллаган 1 миллиард долларлик бизнес маркази 1966 йилдаги Тошкент зилзиласидан буён амалга оширилаётган энг йирик лойиҳадир.

Қурилиш ишлари доирасида юзлаб оилалар уйларидан кўчирилган, қатор тарихий бинолар бузиб ташланган.

Айни пайтда қадимий Тошкентнинг Ўқчи ва унга ёндош маҳаллаларида ҳануз кўчирилмаган йигирмадан ортиқ хонадон вайроналар ичида қолиб кетган.

Улар ҳокимият бузилаётган уйлари муқобилида муносиб уй-жой таклиф этмаётгани, ҳуқуқлари поймол этилаётганидан шикоят қилишмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимияти вакили Би-би-сига 22 нафар оила ҳануз Tashkent City ҳудудида қолаётганини тасдиқлади ва уларнинг масалалари юзасидан батафсил изоҳ беришга ваъда берди.

Ўқчи маҳалласи яшовчиларидан Нилуфар Шукурова қариялар ва ёш болалар билан қийин шароитларда яшаб турганликларини айтади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар