Тошкент пропискаси: "Қишлоқларда газ, свет, сув бўлса, прописка кимга керак?"

Ўзбекистон фуқароси паспорти

Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўзининг Телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида «Қайси ташкилотда ишловчи ходимлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинади?» деган сарлавҳа билан идора ва ташкилотларнинг рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхат Интернет ижтимоий тармоқларида «Яна дискриминациями?» деган саволларни уйғотди.

Демак, Ўзбекистон пойтахтидаги 65 давлат бошқаруви органлари, идора-ташкилотига ишга олинган шахснинг Тошкент шаҳри ва вилоятида пропискага туришига рухсат берилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBCUZBEK
Image caption Қишлоқ манзаралари

Аммо пропискаси йўқ Ўзбекистон фуқаросини ишга олишга рози бўлган хусусий фирма ёки қўшма корхонага Тошкент пропискасига илтимоснома киритиш ҳуқуқи берилмаган.

Бу - аввалгига нисбатан Тошкент шаҳрида прописка талабининг енгиллатилгани эса-да, аммо ҳамон Ўзбекистон Конституциясининг бузилишидир.

Биз, Би-би-си Ўзбек ўқувчиларидан, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу борадаги фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишни сўрадик.

Фейсбук фойдаланувчиси Asqar Ali шундай ёзади: Tuyadan nega beling bukri deb so'rashganda, qayerim to'g'ri deb javob bergan ekan. Konstituciya qaysi sohalarda buzilmayapti?, деб савол қўйган.

Matsuo Basho:Одамларгаям ҳайрон қоласан-э. Нима эмиш, паспортдан миллати деган бандни олиб ташлашга петиция қилишяпти. Ундан кура прописка масаласида петиция килмайсанми, уни варанглатиб бутун мамлакат кулламайдими?

Алихан Шодиев:Шу булаётган реформалар билан бирга шу огрикли прописка муаммосини хам урганиб чикиш керак. Шахарда 10-15 йилдан бери ишлаб оила куриб яшаб келаётган жуда яхши маданиятли давлат ишчилари мутахассислар тадбиркорлар бор. Буларни жамиятга фойдаси тегса тегади зарари тегмайди! 6 ойда прописка кил, штраф тула, кредит ололмайди, машина ололмайди. Бу Прописка масаласи куриб чикилиши керак!

Jahongir Shadmanov: Қайтиб петиция ташкил қилишни билмаяпманда яни таклиф киритаолмаяпман ё остидан ё устидан. Бир гап бӯлар прописка масаласини кӯтарардим.......

Самат Товмуродов: Хусусий корхоналар хам конун олдида бир хил жавоб беради, солик тулайди. Нимага уларга берилмайди? Самарканд пойтахт булганда прописка муоммаси булмаганку.

Jakhongir Usmanov:Har doim "kormushka" bo'laveradi ekan

Mexirshod Sayidov:Текинга керакмас Ташкентский прописканг.

Radihon Saralidze:Областларга ва қишлокларга эски даврдагидай газ, свет, сувини беришса. ..прописка ишини кимга кереги бор?

Maqsud Mahmudov: Bu narsa soqqa qilish uchun o'ylan topilgan. Qaysi ahmoq daromad manbayini yo'q qilishni hohlaydi?

Ravshanbek Nurdinov: Uznekiston garb davlatlar tuzimlarini urganib ayrimlarini maqul tolib qonuniy ishlatilyapti shu chega masalasidaham huddi yevropadagidey bemalol bordi keldini yulga quysa nima bularki. Menimcha yevro bizdan orqada qolib ketsa kerag halq yahshi yashab karupsiya yuqolib porahurlarham boshqa ishlarga utib ketsa kerag ogan poralarini abarot qilib diymanda

Abbosjon Kudratov: g'irt bemanilik! qayoqda qolyapti fuqarolar erkinliklari? qachongacha yashaymiz bu muammo bilan ?!

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ