Футбол гаштак: Россия чемпионатга тайёрми?
Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Футбол гаштак: Россия чемпионатга тайёрми?

32 миллий терма жамоа Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига сўнгги ҳозирлигини кўрмоқда. Россия ушбу чемпионатга қанчалик тайёр? Мухлисларнинг кайфияти қандай? Кимнинг башорати тўғри чиқади?

Би-би-си Ўзбек хизмати бошлаётган янги Футбол гаштак шоуси чемпионат атрофидаги тафсилотлар ва мухлисларнинг ўй-қарашларини олиб чиқишга ҳаракат қилади.

Футбол гаштакнинг илк сони чоршанба 13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да эфирга чиқди.

Дастурни Феруза Раҳмон олиб борди.

Лондонда яшаётган тадбиркор Лазиз Тўраев студиямиз меҳмони бўлди.

Ўзбекистондан футбол таҳлилчиси Аброр Имомхўжаев Тошкентдаги мухлисларнинг кайфиятини етказишга ҳаракат қилди.

Москвадаги Би-би-си Ўзбек мухбири Соҳиба Ҳайитбоева эса жонли эфирда Кремль майдонидаги муҳитни кўрсатиб берди.

  • BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Алоқадор мавзулар