Мирзиёев Ўзбекистонни қашшоқликдан чиқара оладими?

Ўтган ҳафта Фарғонага сафари чоғида Мирзиёев "менинг энг катта мақсадим - одамларни бой қилиш", деб айтган.

Бу эса, иқтисодчилар тилида қашшоқликни тугатиш, дегани.

Жаҳоннинг 127 давлати бўйича иқтисодий таҳлил ва башоратларни қилиб келадиган Focus Economics гуруҳи Ўзбекистонни дунёнинг энг қашшоқ ўн давлати қаторига қўйган.

Қашшоқ ўнталикдан ўрин олган давлатларнинг аксари Суб Саҳара Африкаси давлатларидир.

Улардаги муштарак жиҳат - яккаҳоким бошқарув, заиф молиявий институтлар ва коррупция хориж сармояларининг мамлакатга кириб келишига қаршилик қилади.

Ҳозирда Ўзбекистон Ислом Каримов бошқарувининг мероси бўлган хориж сармояси йўлидаги ана шу тўсиқлардан қутулишга ҳаракат қилмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek