"Мана ҳозир қизингни ечинтириб, подвалга олиб тушиб..."

Умида Узоқова фарзандлари билан Фото муаллифлик ҳуқуқи Surat ikramov
Image caption Умида Узоқова қамоқдан кучли стресс остида чиққан

Каттақўрғонда гумондор аёлнинг ечинтирилиши яккам-дуккам ҳодисами ёки Ўзбек милицияси ходимлари нормал деб қабул қилиб ўрганиб қолган жиноятми?

2017 йилнинг ноябрида Тошкент шаҳар ГУВДси биносида рўй берган ҳодиса Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида инсон қадр-қиммати ва шаънини поймол этиш оддий ҳолга айланган деган хулосага ундамайдими?

Бир неча инсонни "ноқонуний диний ташкилот аъзолари" деган ҳужжатларга қўл қўйдириш учун Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг ертўласи ва терговчилари иш кабинетларида қийноқларга солган, ҳомиладор эканини айтса ҳам, ечинтириб жинсий зўрлаш ёки "подвалдаги жиноятчи эркакларнинг олдига" ташлаш билан таҳдид қилган ходимларга нисбатан бугун ҳам ҳеч қандай чора кўрилгани йўқ.

Аксинча, ўша ҳужжатлар асосида тахланган жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўрилмоқда.

Гумондор деб уйидан олиб кетилган инсонлар қамоқда сақланмоқда.

Судда айбланувчи деб кўрилаётганлар ўзларининг айбсиз эканлари, ўзларига қарши жиноят иши қўзғатилиши ноқонуний бўлгани, иқрорлик кўрсатмаларини қийноқлар ёки Умида Узоқова ўзининг ечинтириб калтаклангани оқибатида берганларини айтдилар.

5 июль кунига мўлжалланган суд мажлиси қолдирилган.

Опаси Азиза Узоқованинг Би-би-сига айтишича, Умида Узоқовани 2017 йили 14 ноябрида Тошкент шаҳар ГУВДси биносида онаси Насиба Узоқова билан юзлаштирганлар.

Тошкент ГУВДси "бошлиқларидан бири" Насиба Узоқованинг юзига шапалоқ билан урган.

"Синглим(Умида Узоқова) "опамлар ўлиб қоладилар, урманглар, нимага ураяпсизлар, нимага бизларни қийнаяпсизлар?", деганида у синглимга юзланган. Онамларга айтганки, "мана ҳозир қизингни ечинтириб, подвалга олиб тушиб... подвалда бир-иккита анчадан бери ўтирганлар бор. Ўшаларнинг ичига ташлаймиз", деган.

Азиза Узоқованинг аудио суҳбатини тингланг

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Каттақўрғонда гумондор аёлнинг ечинтирилиши яккам-дуккам ҳодисами ёки...

Бу мавзуда батафсилроқ